Линклар

Ўзбекистон Қирғизистон билан темир йўл пунктларини бир томонлама ёпди


Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизматининг хабар қилишича, 2013 йилнинг 21 январида Ўзбекистон ўзбек – қирғиз чегарасини кесиб ўтувчи темир йўллардаги “Қизилқия-темир йўл”, “Қорасув-темир йўл”, “Жалолобод-темир йўл” ва “Шамолдисой-темир йўл” назорат – ўтказиш пунктларини бир томонлама ёпиб қўйган.

“Ўзбекистон томонидан олинган маълумотга кўра, “Қорасув-темир йўл” назорат-ўтказиш пункти тепловознинг носозлиги туфайли ёпиб қўйилган. Қолган пунктларнинг ёпилиш сабаби тўғрисида Ўзбекистон томони маълумот бермаган, дейилади Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабарномасида.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон автомобил йўлларидаги чегара пунктларини ҳам бир томонлама ёпиб қўйган эди.

Кузатувчиларга кўра, чегара пунктларининг ёпилиши расмий Тошкентнинг Қирғизистон томонидан Сўх йўллари тўсиб қўйилишига жавобдир.
XS
SM
MD
LG