Линклар

Ҳамдўстлик кубоги-2013: Чорак финалда Ўзбекистон Россия билан беллашади


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган Ҳамдўстлик кубоги-2013 мусобақасида қатнашаётган футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда ўтган йилги чемпион Россия термасига қарши майдонга тушади.

Эслатамиз, мураббий Аҳмаджон Мусаев шогирдлари россиялик тенгқурлари билан мусобақанинг гуруҳ босқичида беллашган эди. Унда 2:2 дуранг натижаси қайд этилган.

Чорак финалга чиқиш учун “B” гуруҳида кураш олиб борган ўзбекистонлик ёшлар бир ғалаба икки дуранг билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашган эди.

Агар Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда Россияни мағлуб этса, ярим финалда Беларус-Қозоғистон жуфтлиги ғолиби билан тўқнашади.

Чорак финал ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
XS
SM
MD
LG