Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:28

ЕХҲТ Бош котиби Тошкентда музокаралар ўтказмоқда


ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занниер.
ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занниер.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби Ламберто Занниер бугун Ўзбекистон Омбудсмани Сайёра Рашидова ва Инсон ҳуқуқлари бўйича республика миллий маркази директори Акмал Саидов билан учрашди.


Ўзбекистон расмий ахборот агентликлари хабарига кўра, музокаралар чоғида томонлар қонунчилик ва инсон ҳақларини ҳимоя қилиш соҳаларида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ҳамкорлиги бўйича фикр алмашган.

22 январ куни эса ЕХҲТ бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрган.

ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақага доир муаммолар, трансмиллий хавф-хатарларга қарши кураш ва бошқа шу каби масалалар муҳокама қилинган.

Аввалроқ Ламберто Занниер Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳамда қатор вазирликларда учрашув ва музокаралар ўтказиши хабар қилинганди.

Италиялик дипломат Занниер 2011 йил 1 июл куни ЕХҲТ ташкилоти бош котиби этиб сайланган.

57 давлат аъзо бўлган ЕХҲТга Ўзбекистон 1992 йилнинг 26 февралида аъзо бўлган. Мамлакатнинг мазкур халқаро ташкилотдаги ваколатхонаси 1994 йилда очилган.

2006 йил ёзида Ўзбекистон ҳукумати ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси лавозимини таъсис этиш тўғрисида меморандум имзоланган. Ҳозирда Ўзбекистонда ЕХҲТнинг ҳаммаси бўлиб 30 лойиҳаси амалга оширилаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG