Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:15

Бенямин Нетаняҳу сайловда ғолиб чиққанини эълон қилди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўз партияси мамлакатда ўтказилган парламент сайловида ғолиб чиққанини эълон қилди. Агар сайлов расмий натижалари мазкур баëнотни тасдиқласа¸ бу Нетаняҳунинг учинчи муддат Бош вазир лавозимида қолишини англатади.


Исроилда душанба куни муддатидан олдин ўтказилган сайловда 32 та партия Кнессетдаги 120 та депутатлик мандати учун кураш олиб борди.

Парламентдаги депутатлик ўринлари сайловда икки фоиздан кўпроқ овоз олган партиялар орасида бўлишилади.

Овозларнинг чоршанба куни санаб бўлиниши ва сайлов расмий натижаларининг 30 январда эълон қилиниши кутилмоқда.

Экзит-полл натижалари Нетаняҳу партияси сайловда ғолиб чиққанини кўрсатмоқда.

Агар сайловнинг расмий натижалари экзит-полл билан мос келадиган бўлса¸ Бош вазир Нетаняҳу партияси Исроил Кнессетида 31 ўринни эгаллаши мумкин.

Сўл марказчи "Еш Атид" партияси иккинчи ўринда. Бу партиянинг парламентда 21 депутатлик курсисини эгаллаши кутилмоқда.

Шунингдек, Меҳнат партияси ҳам сайловчилар дастагини қозонган. Бу партия парламентда 18 та депутатлик курсисини эгаллаши мумкин.

Агар сайлов расмий натижалари экзит-полл натижалари билан мос келса¸ бу Бенямин Нетаняҳунинг Исроилда учинчи муддатга Бош вазир лавозимида қолишини англатади.

Таҳлилчилар фикрича, Нетаняҳунинг коалиция ҳукуматини тузиш йўлида бошқа партиялар билан машаққатли сўзлашув олиб боришига тўғри келади.

Айни пайтда Нетаняҳу аллақачон сайловда ғолиб чиққанини эълон қилди ва ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдирди.

Ўз нутқида Бош вазир Эрон ядровий таҳдидига қарши қарши кураш ўз олдида турган муҳим вазифа эканини таъкидлади.

Шунингдек, Бенямин Нетаняҳу мамлакат иқтисодини барқарорлаштириш, минтақада тинчликни таъминлаш, мамлакат қуролли кучларини ислоҳ қилиш каби вазифаларни ҳам устивор масалалар сирасида тилга олди.
XS
SM
MD
LG