Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:09

Ёрдам юклари Сўхга ўтолмасдан ортга қайтди


Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистоннинг Сўх эксклавига ёрдам юклари олиб ўтишга рухсат берди. Боткен вилояти ҳокими юклар Қизилқия чегара пости орқали ўтиши мумкинлигини айтди.



Сўх можароси тарихи

5-6 январ кунлари Сўхда маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегара пунктига электр ўтказиш учун симёғочлар ўрнатаётган қирғиз чегарачилари ўртасида можаро чиққанидан бери 60 минг аҳолига эга бўлган Сўх тумани атрофидаги йўллар ёпиб қўйилган.

Сўх тумани расмийларига кўра, низо чиққан пайтда қирғиз чегарачилари ўт очгани оқибатида беш нафар сўхлик яраланган.

Воқеада сўхликлар 30 нафар қирғизистонликни, қирғизлар эса олти нафар Ўзбекистон фуқаросини гаровда ушлаб турган. Кейинроқ уларнинг ҳаммаси қўйиб юборилган.

Сўх воқеасидан кейин қирғиз расмийлари ўтган ҳафта зўравонлик рўй берган Қирғизистонга қарашли Чарбақ қишлоғи яқинида тиканли сим ўрната бошлаган.
23 январ куни Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистоннинг Сўх эксклавига ёрдам юклари олиб ўтилишига рухсат бер.

Боткен вилояти ҳокими Жениш Раззоқов Озодликнинг қизғиз хизматига берган интервюсида Ўзбекистоннинг юк машиналари Қизилқия орқали ўтиши мумкинлигини айтди.

- Эртами, кечми барибир йўлни очиш керакда. Бу анклав. Халқаро нормаларга мувофиқ, анклавга ўтадиган йўл берилиши керак. Биз одамларимиз билан ишлаяпмиз. Одамларимиз бу масалани тўғри тушуниб етяпти. Юк машиналари Қизилқия пости орқали ўтса бўлаверади. Йўллар очиқ. Биз уларнинг хавфсизлигини ҳимоя қила оламиз, деди Боткен вилояти ҳокими.

Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Баходир Элибоев Озодлик билан суҳбатда сўхликларга мўлжалланган гуманитар юклар ортилган машиналар 23 январ куни кеч соат бешларда чегарадан ўта олмай Риштонга қайтиб келганини айтди.

- Риштондан чиққанингизда (Қирғизистон ҳудудида) Бурган массиви бошланади. Ўша ерда 60-70та оддий қирғиз аҳоли тўпланиб йўлни тўсиб туришган экан. Қирғиз томони у одамларга тўғри тушунтириб инсонпарварлик ëрдами ўтиб кетишига имконият яратиб беришини ҳайдовчилар 4-5 соат кутишган. Фойдаси бўлмаган. Кейин қайтиб келишган базага, деди ҳуқуқ фаоли.

Чегаралар ёпилгани нархлар ошишига сабаб бўлди

Сўхликларга бензин, оқ ëғ, дори-дармон ва зарурий кенг истеъмол молларидан иборат машиналар карвони Риштон туманининг чегара ҳудудида уч кундан бери тўхтаб тургани ҳамда бозор-ўчар қилиш учун сўхликлар Риштонга кела олмаётгани учун Сўхда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарила бошлаган.

- Сўхдагилар Россияда ишлаб пулни Ўзбекистонга юборишади. Сўхликлар Риштонга келиб Вестерн Юниондан пул олишади. Кейин бу ердан харажат қилиб Сўхга боришади. Россиядан пулни юборишаяптию лекин ҳозир чегара ëпиқлиги учун Сўхдан келиб олишолмаяпти. Уларда пул қолмаяпти. У ëқда йўқчилик бўлгани учун кун сайин нарх ошиб бораяпти.

Мисол учун ҳозир оқ қанд 10 мингга чиқиб кетган. Давлат томонидан киши бошига икки килодан бериладиган ун тугаган. Ҳозир гуманитар помошда битта фурада ун кетаяпти, оқ ëғ кетаяпти, пахта ëғи деймизми, лекин ўтказилмаяпти. Улар ҳозир яшаш учун, чорвадор халқ, қўйини, молини сўйишга мажбур. Яшаш керак, деди Баходир Элибоев.

Айни пайтда, Сўхнинг Ғазнок қишлоғида яшовчи ўз исмини айтмасликни сўраган фуқаро 23 январ кун Ғазнок, Қалъача ва Тул каби қишлоқларида 50 килограммли бир қоп қозоқ уни нархи 80 мингдан 125 мингга, 5 литрли пахта ёғининг нархи 22 минг сўмдан 30-32 минг сўмга кўтарилганини айтди.

Унга кўра, Ғазнокдаги дўконларда макарон ва сигарет қолмаган.

Ўзбекистон расмийлари Сўхдаги вазият юзасидан шу пайтгача баёнот бермаган.

Айни пайтда, 23 январ куни ўзбекистонликлар ушлаб турган қирғизистонликлар мамлакат Бош вазири Жонтемир Сотиболдиевга мурожаат қилиб етказилган маънавий зарар ва даволаниш учун 500 минг қирғиз сўми миқдорида товон пули ундириб беришда ёрдам беришни сўраган.
XS
SM
MD
LG