Линклар

Қирғизистонда бугунги кундаги ягона ўзбек академиги, биринчи марта ойга жўнатилиб, у ерда одам иштирокисиз бурғулаш йўли билшан тупроқ олиб келган Лунаход ихтирочиларидан бири Муҳаммаджон Мамасаидов 63 ёшини нишонламоқда.

Муҳаммаджон Мамасаидов Қирғизистон, Нью Йорк, Россия Фанлар академияси ва Халқаро инжинерлик академияси академиги, Ўшдаги Қирғиз-Ўзбек университети асосчисидир. У 2008 йилда Британиянинг Кембридж университети томонидан таъсис этилган Жаҳоннинг етакчи педагоги унвонига сазовор бўлган.

Муҳаммаджон Мамасаидов мухбиримиз билан суҳбат давомида ўзининг сиёсий фаолияти ҳақида гапирди, Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев билан муносабати ва унга нисбатан бугунги кундаги нуқтаи назари борасида ҳам фикр билдирди. Шунингдек, у Ўшдаги Қирғиз-Ўзбек университети ташкил этилиш тарихига тўхталди. Академик бугунги кунда қирғизистонлик ўзбеклар маърифатига боғлиқ муаммолар юзасидан ҳам фикр билдирди. Масалан, Мамасаидов раҳбарлик қилаётган ўзбек мактабларига дарсликлар тайёрлаш маркази, ўн йил давомида 87 тилдаги ўзбекча дарсликларни бир ярим миллон нусҳада чоп этган.

Ўзбек академиги билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG