Линклар


Ўз яшаб турган ҳудудларидаги тегишли идоралардан адолат ва ҳимоят истаб тополмаган оддий ўзбекистонликлар яна Озодликнинг "Эркин микрофони"га мурожаат қилдилар.

Ҳақсизликдан шикоят

Тошкент шаҳрида яшовчи Гулбаҳор Тўрахўжаева ишдан ноҳақ бўшатилганини даъво қилиб Озодликнинг “Эркин микрофон”ига боғланди.

Гулбаҳор Ўзбекистон-Австрия ўртасида ҳамкорликда очилган ташкилотда етим болаларга тарбиячилик қилгани ва 11 йил ичида 7 болани улғайтирганини айтади.

- Турмуш қурмадим. 33 ëшимда ўша ëққа бориб ишга кирган эдим. 11-12 йил ишладим ўша ерда. Ўзбекистоннинг 15 йиллигига Шуҳрат медали беришган. Ҳурматга сазовор она дипломларим бор. Сертификатларим бор намунали она деган. Еттита-саккизта бола тарбияладим ўша ерда. Тўсатдан чақириб, бир ҳафтага ишдан четлаштирамиз дейишди. “Сўраб-суриштирадиган нима бор. Зулм ўтказаëтган экансан” дейди. “Мен кимман у ерда зулм ўтказадиган? Она қатори онаман. Уйимдан чиқмасам, болалар тарбияси билан ўтирсам”. Кейин мени уйимга жўнатиб юбориб, орқаваротдан бизларни қатнаштирмай иккита ходим, биттаси тилла узук ютиб олган қўшним, 10 йилдан ортиқ ишлагани учун тилла узук берган, президентимиз ўзи топширган Австриядаги, уни ҳам шунақа қилиб ишдан четлатишди бир ҳафтага, ишдан бўшатиб юборишди. Расчëтим билан трудовойимни олиб келдим. Договор прекрашен деб ëзилган. Договор тузганимизда поколениега қараб тузардик. Масалан, биринчи олган болаларингизни 16 ëшгача тарбиялаб беришингиз шарт. Энг кичкина қизим ҳозир 7 ëш. Ўшани 16 ëшгача ўстириб беришим шарт эди. Ўша ерда ишлашим шарт эди, дейди Гулбаҳор Тўрахўжаева.

Маҳалла муҳтожларга ëрдам бермаяпти

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Найман қишлоғидан боғланган 28 ёшли Муножот Усмонова 2 фарзанди билан турмушидан ажраб, онасининг уйига қайтгани ва айни дамда боқувчиси бўлмаган оилага маҳалла фуқаролар йиғинидан моддий ёрдам берилмаётганидан арз қилди:

- Оилам билан келишмасдан ажрашиб, иккита фарзандим билан онамникида ўтирибман. Кам таъминланган оиламиз. Мен ëрдам сўраб борсам, ëрдам бермаяптида. Шунга сизлардан илтимос қилиб ëрдам сўраяпман.

Озодлик: Ким ëрдам бермаяпти?

- Маҳалла комитетларида домкомлар. Уйларинг яхши, шароитларинг яхши, дейди. Уйимиз тепасидан сув ўтса, полимиз пол эмас, шароитимиз оғирда. Сўраб борсак, бермаяпти. Йўқчиликнинг орқасидан бундан беш йил олдин укам ўзини ўзи освордида. Биз кўпчиликмизда.

Озодлик: Укангиз ўзини осишига конкрет нима сабаб бўлди?

- Кийим-кечак олиб бера олмаганимиздан мактабга боролмай, кейин жўралари устингда йўқ деганми, нимадир деган, кийим олиб бера олмаганимиз орқасидан ўзини ўзи осиб қўйди.

Озодлик: Неча ëш эди укангиз?

- 10 ëш эди.

Озодлик: Аниқ йўқчиликнинг орқасиданми ë бошқа сабаб борми орқасида?

- Етишмовчиликнинг орқасидан шундай бўлдида. Кейин маҳалладан мана қорамол, товуқлар берилаяпти эканку кам таъминланган оилаларга. Бизларга унақа нарсалар етиб келмаяптида.

Озодлик: Сиз яшаб турган уйда нечта одам яшаяпсизлар?

- Учта укам бор, мен, иккита болам, онам бор.

Озодлик: Ишлаб пул топадиган борми орангларда?

- Йўқ. 1995 йилда туғилган укам бор. Иш йўқда. Самарқандга ишлагани бориб, иш топа олмай келди.

Озодлик: Сиз ишламаяпсизми?

- Қаерда ишлайман? Бизларнинг бу ерларда умуман иш йўқ.

Озодлик: Далада, фермерда ишчи бўлиб ишласа бўлмайдими?

- Ишлайман. Шу йил ҳам икки коробка пилла оламан деб ўтирибман йўқчиликнинг орқасидан. Просто мен моддий ëрдам сўраб бордим. Укамларга чиқариб беринглар десам йўқ деяпти. Каримов бобомизга раҳмат. Қанча ëрдамлар бераяптида. Мана телевизор орқали кўраяпмиз. Гулнора Каримова ҳам қанча ëрдамлар бераяптику. Лекин ўша ëрдамлар бизларга келмаяпти. Бундан беш йил укам раҳматли ўлиб кетган пайтда, отам раҳматли борди. Йиғлатиб чиқариб юборди. Қўшнига берди. Отамга бермасдан йиғлатиб чиқариб юборди, дейди Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Найман қишлоғидан боғланган 28 ёшли Муножот Усмонова.

Участковойдан дод!

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидан боғланган 34 ёшли Турсуной Акйўлтаева эса ўзи истиқомат қиладиган қишлоқ участковойининг унга ва синглисига ноқонуний муносабат қилганидан даъво қилди.

Турсуной уларни калтаклаган участка милиционери камига опа-сингил менга туҳмат қилди, деб судга боргани ва суд опа-сингилларни айбдор, деб ҳукм чиқарганини айтди.

Турсуной 1998 йилда ота-онасининг вафотидан сўнг ука-сингилларини болалар уйига бермаслик учун васийликка олганидан гап бошлади:

- Давлат уларни болалар уйига бериб юборишга нима қилди. Мен укаларимни болалар уйига ўтказишни хоҳламадим. Кейин ҳокимиятга мурожаат қилдим менга васийликка беришларини сўраб.

Озодлик: Каттаси неча ëш эди?

- Каттаси 1982 йил эди. 1995 йилда дадам ўлган, 1998 йилда аям ўлган. 1998 йил бўлган воқеалар булар. Шуларнинг 1985 йилгисининг паспорт муддати ўтиб кетибди. Икки йил бўлди муддати ўтиб кетганига. Паспорт учун маълумотнома керак бўлганида, участковой иккаламизни ноқонуний урган. Синглим билан участковой ўртасида олдин жанжал бўлган экан. Бунга адовати бўлган участковойнинг. Жаримани у қилиб берар экан. Шунга мурожаат қилиб борганимда, “Сен ҳаромиларга мен ëзиб бермайман” деб урди мени.

Озодлик: Қанақадир тортишув бўлдими ë ўзидан ўзи уриб кетдими?

- Шундоқ синглимни чақиришимни биламан, “Ўтган сафар мен сенга тушунтириш хатига борганимда сен ҳароми бермагансан. Сен қўлимга тушасан экан” деб шунақа урди. Боши билан деворга солди. Оғзи билан лаби ëрилиб кетди. Милицияхонага бордим. Шу нарсани ëпди-ëпди қиласан, болницадан чиқиб кетасан, деган гаплар бўлди. Ўқиганлиги учунми билмайман, раҳбарлиги учунми, мансабидан ажралиб қолиш учунми одамлар ҳақиқатни гапирмайдиган бўлиб кетибди.

Озодлик: Ҳеч ким сизларнинг тарафингларни олмади.

- Ҳа. Кеча суд бўлиб ўтди.

Озодлик: Нима ҳукм чиқди?

- Шунақа қанақадир жиноят, амнистия, сизлар озодсизлар деди.

Озодлик: Судда айбланувчи бўлиб ким ўтирди?

- Мен бўлдим айбланувчи.

Озодлик: Урган участковой жабрдийда бўлдими?

- Урган участковой жабрланувчи. Прокуратурага “Опа-сингил мени хонамда уришиб, менга туҳмат қилаяпти” деб ëлғондан ўзи баëннома қилган. Менинг эрим ўлиб қолган. Эри йўқ деб мени яп-яланғоч қилиб учта эркак экспедиция қилди. Экспедиторлар ҳам шунақа ифлос бўлиб қолибди. Мен айбланувчи, ҳам калтак едим, ҳам қуруқ туҳматга қолиб айбланувчи-жиноятчи бўлиб чиқдим. Нима қилишни билмайман. Мен саволларимга жавоб топа олмаганим учун сизларга телефон қилдим. Формада ўтириб фуқарони уриш мумкинми? Давлат фуқароларни шунақа одамларга ишониб топшираяптими? Агар бизга участковой қулоқ солмаса, қаерга борайлик, дейди Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидан боғланган 34 ёшли Турсуной Акйўлтаева.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG