Линклар

Жанбий Қозоғистонда гиёҳвандлик моддаси олиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси қамалди.

Жанубий Қозоғистон божхона назорати матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароси чегарадан гиёҳвандлик моддаси олиб ўтишга урингани учун қамалди.

У ўтган йили Олмаота шаҳридан ишлаш мақсадида келганида «Жибек жолу» божхона постида назоратдан ўтаётган маҳал божхона ходимлари томонидан қўлга олинган эди.Текширув чоғида унинг ёнидан «қуритилган марихуана» топилган.

Сариағаш туман суди Ўзбекистон фуқаросининг мол-мулкини мусодара қилиб, ўзини 1 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.
XS
SM
MD
LG