Линклар

logo-print
Қирғизистонга қарашли 600 дан ортиқ вагон ўзбек-қирғиз чегарасининг Ўзбекистон томонида тўпланиб қолгани айтилмоқда. Ўзбекистон чегара назорат пунктларини ёпиб қўйгани туфайли Қирғизистонга ўтолмаётган вагонларнинг 80тасида ёнилғи борлиги айтилмоқда.

РИА Новости агентилигининг Қирғизистон нефт савдоси билан шуғулланувчи ширкатлар уюшмасига таяниб, маълум қилишича, чегараларни очиш масалси яқин орада ҳал бўлмаса, Қирғизистон жанубида экиш кампаниясига жиддий путур етказилиши мумкин.

Чоршанба куни Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегара хизматлари бошлиқлари музокара ўтказди. Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги музокараларда чегара можаросини ҳал қилиш борасида билдирилган таклифларни давлат раҳбарларига етказиш тўғрисида келишиб олингани хабар қилинди.

5-6 январ кунлари Сўхда маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида можаро чиққанидан 60 минг аҳолига эга бўлган Сўх тумани ёпиқ ҳолда қолмоқда.

Айни пайтда Ўзбекстон ҳам ўз ҳудудидаги Қирғизистонга қарашли Барак анклавини ёпиб қўйган.
XS
SM
MD
LG