Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 04:01

Сўх, Шоҳимардон ва Баракдаги вазият ҳақида бизга хабар беринг


Kyrgyzstan - Border outpost "Charbak" Batken region (around Uzbek enclaves Sokh), 15Dec2012
Kyrgyzstan - Border outpost "Charbak" Batken region (around Uzbek enclaves Sokh), 15Dec2012

Азиз муштарий, Ўзбекистоннинг Сўх, Чўнғара, Шоҳимардон экславида ёки Қирғизистоннинг Барак қишлоғида Озодликни ўқиётган бўлсангиз, ёки у ерда қариндошларингиз бўлса, у ердаги вазиятдан хабардор бўлсангиз ва бу ҳақда Озодлик орқали хабар бермоқчи бўлсангиз, биз билан боғланинг.

Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 5-6 январ кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида можаро чиққанидан бери 60 минг аҳолиси бор Сўх туманини мамлакатнинг қолган қисми билан боғловчи йўллар тўсиқ қолмоқда.

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги вазият борасида музокара қилган бўлса-да Тошкент раҳбарияти Сўх можароси ва эксклавдаги вазият хусусида ҳамон расмий муносбат билдиргани йўқ.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қирғизистоннинг Барак қишлоғи ҳам ўзбек чегарачилари томонидан тўсиб қўилган.

Уч ҳафтадан бери эксклавлар ёпиқ қолаётгани боис бу минтақалардан вазиятга доир аниқ маълумот олиш жуда қийин бўлмоқда.

Азиз муштарий, Ўзбекистоннинг Сўх, Чўнғара, Шоҳимардон экславида ёки Қирғизистоннинг Барак қишлоғида Озодликни ўқиётган бўлсангиз, ёки у ерда қариндошларингиз бўлса, у ердаги вазиятдан хабардор бўлсангиз ва бу ҳақда Озодлик орқали хабар бермоқчи бўлсангиз биз билан боғланинг.

Озодлик билан +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб ёки SMS йўллаб, боғланишингиз мумкин.

Шунингдек, ozodlikmail@gmail.com; ozodcomments@gmail.com; uzbekweb@rferl.org имейл манзилларига мактуб йўллашингиз ҳам мумкин.

Озодликка Skype: ozodskype, erkinmikrofon ва OzodlikOnline аккаунтларидан ҳам чиқишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG