Линклар

Ўзбекистонда 2012 йилда валютани ноқонуний олиб чиқиш бўйича 782 ҳолат қайдга олинди


Ўзбекистон Божхона қўмитаси 2012 йилда чет эл валютасини ноқонуний равишда республика ташқарисига олиб чиқишга уринишлар ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Мазкур ҳисоботга кўра, 2012 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон божхона постларида бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда валютани ноқонуний олиб чиқиш билан боғлиқ 782 та ҳолатда қиймати 2,7 миллиард сўмга тенг хорижий валюта ушлаб қолинган.

Ўзбекистон резидентлари 2 минг АҚШ долларига тенг, норезидентлар эса қанча олиб келган бўлса, шунча миқдордаги валютани республика ташқарисига эркин олиб чиқиши мумкин.
XS
SM
MD
LG