Линклар

Анклавларга гуманитар ёрдам масаласи ҳукуматлар даражасида муҳокама қилинади


Ўзбекстоннинг Сўх ва Қирғизистоннинг Барак анклавларига инсонпарварлик ёрдамларини етказиш масаласи ҳукуматлараро даражада муҳокама қилинади.

Бу борада Қирғизистон чегара хизмати маълум қилди. Малумотда айтилишича, 23 январ куни Ўзбекистоннинг Қувасой шаҳрида ўтган ўзбек ва қирғиз чегара хизмати раҳбарлари учрашувида мана шундай қарорга келинган.

Учрашув пайтида Сўх анклави атрофидаги вазият, чегарадан ўтказиш бекатларини очиш ва ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Қирғизистон Чегара хизмати раиси Тўқўн Мамитовнинг айтишича, Ўзбекистон билан музокаралар икки босқичда ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG