Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Президент раҳмдиллиги ëки Каримов нега уялaди?


Президент гапидан аëн бўлишича, Каримов ўзбек фаррошининг 13 январ куни Россияда ўлдирилгани воқеасини Россия телеканали янгиликлар дастуридан эшитган.

"Нега ўзбек бориб Россияда фаррошлик қилади?", деган риторик саволдан кейин Каримов Ўзбекистон Ички ишлар вазирини ўрнидан турғазиб қўйган.

Агар фуқароларимиз фақат фаррошликка яраса, бу биз учун уят¸ деб таъкидлаган Ислом Каримов Ички ишлар вазирига қарата: “Сен Россияда ўлдирилган ўзбек фарроши учун жавоб берасан!” деб дағдаға қилди.

Бу ҳақдаги мақола эълон қилингач, мамлакат ичкариси ва ташқарисида ишлаëтган меҳнаткашлардан кўплаб мактиб ва шарҳлар келди.

Айниқса Каримов маърузасидаги "Мен болаларимизнинг иш қидириб сарсон бўлишини тасаввур ҳам қилолмайман" деган гаплари кўпчилик эътирозига сабаб бўлди.

Кўпчилик диққат марказига тушган бу мавзуни "Қурултой"да муҳокама қилдик.

"Қурултой" қатнашчилари Ўзбекистон президентнинг "агар бизнинг одамларимиз фақат фаррошлик қилаётган бўлса, бу халқимиз учун шармандали бир ҳол", деган сўзларини таҳлил қилиб¸ раҳбарият мамлакатни иқтисодий барқарорликда тутиб турган мардикорлардан уялиш ўрнига¸ миннатдор бўлиши керак деган хулосага келишди.

"Қурултой" эшиттиришини мана бу ерда тўлиқ тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:09 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG