Линклар

Москваликлар янги метро бекатининг «Фарғона кўчаси» деб аталишига қарши. Улар янги бекатни «Балакиревская» деб аталишини исташмоқда. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар берди.

28 январ куни номлаш бўйича комиссия «Фарғона кўчаси» бекатини номини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади. Янги метро бекатининг номи яқин ўртада жойлашган Фарғона кўчаси номи билан боғлиқ.

Газетанинг ёзишича, «Братеево» метро бекатининг номи Қозоғистон раҳбариятининг илтимосига биноан 2011 йилнинг охирида «Олмаота» номига алмаштирилган эди.

Москваликлар «Олмаота» номига қарши 7 мингта имзо тўплашга муваффақ бўлган ва пойтахт мэрияси ҳамда судга мурожаат қилган. Бироқ уларнинг даъвоси рад этилиб, метро бекати 2012 йилнинг 24 декабрида «Олмаота» номи билан очилган эди.
XS
SM
MD
LG