Линклар

logo-print

Шоҳимардон ўзбек анклавига ҳам 16та юк автомашинасида инсонпарварлик юклари етиб борган


Қирғизистоннинг ҳамда Ўзбекистоннинг чегара хизмати идоралари раҳбарияти шартномасига мувофиқ жума куни Шоҳимардон ўзбек анклавига ҳам 16та юк автомашинасида инсонпарварлик юклари етиб борган.

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакиллиги матбуот хизмати Қирғизистон Чегара хизмати бошқармаси бошлиғи Абдикерим Алимбаев маълум қилади.

Шунингдек Ўзбекистондан Сўх анклавига йўл олган 31 та юк машинаси ҳам Сўхга кириб боргани хабар қилинганди.

5 январ куни Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги ҳодисалар ортидан Қирғизистон Сўх анклавига олиб борувчи йўлда жойлашган чегара-ўтиш нуқталарини бекитган эди.
Кейинчалик Ўзбекистон ҳам қатор чегара ўтиш нуқталарида Қирғизистон фуқаролари учун ҳаракатни чеклаган эди.
XS
SM
MD
LG