Линклар

Баҳс майдони: Каримов тарихда қандай ном қолдиради?

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонни 24 йилдан бери бошқариб келаётган Ислом Каримов 30 январ куни 75 ёшга тўлди.

Ўзбекистонни 24 йилдан бери бошқариб келаётган Ислом Каримов 30 январ куни 75 ёшга тўлди.

Баҳс майдонининг навбатдаги сонида Ўзбекистонни 24 йилдан бери бошқариб келаётган, 30 январ куни 75 ёшга тўладиган президент Ислом Каримовнинг тарихда яхши ёки ёмон ном қолдириши ҳақида баҳс бўлди.

1989 йилда Ўзбекистон Компартияси биринчи котиблигига тайинланган, 1991 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон Президенти қилиб сайланган Ислом Каримов 30 январда 75 ёшга тўлади.

Йигирма тўрт йилдан буён мамлакатни бир ўзи бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг президентлик фаолияти ўзбек жамиятида турли хил баҳсларга сабаб бўлиб келяпти.

“Каримов ва унинг оиласи мамлакатни хароб қилиб бўлди. Ўзбекистонда коррупция кириб бормаган бирорта ҳам соҳа қолмади. Туғруқхонадан қабристонгача пора ўрлади. Ишсизлик оқибатида миллионлаб ўзбекистонликлар хориж давлатларига мардикорликка кетяпти. Августда мана бундай зўр яшаймиз деб бошмалдоғини кўрсатган Каримов Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги қўшнилар билан муносабати ёмонлашган давлатга айлантириб қўйди”, деб ёзилади Озодлик мақолаларидан бирига келган шарҳда.

Бироқ Ислом Каримов Ўзбекистон учун жуда катта ишлар қилганлигини айтувчилар ҳам кўп:

“Ислом Каримов Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп бўлган Ўзбекистонни тинч ушлаб турибди. Агар Каримовни ўрнига бошқаси ҳокимиятга келганида эди, балки Ўзбекистон ҳозир Афғонистондан ҳам баттар бўлармиди? Каримов мамлакатда 90 йилларда қўзиқориндай кўпайган рекет, мафия деганларини илдизи билан қуритди. Энг муҳими, тинчликни сақлаб қолди. Ҳозир ҳам ўзбекистонликлар қилаётган тўйларни кўрсангиз оғзингиз очилиб қолади. Ҳеч ким очликдан ўлаётган йўқ. Секин секин мамлакат тараққий топмоқда”, деб ёзади бошқа шарҳ муаллифларидан бири.

Хўш, етмиш беш ёшни қаршилаган Ислом Каримов Ўзбекистон тарихида у қандай ном билан қолади?

Ўзбекистонликлар хотирасида Каримов мамлакатни милиция ва армия ёрдамида бошқарган диктатор сифатида қоладими ёки халқини яхши кўрадиган, ҳар байрамлардаги табрик нутқларида айтилганидек “бағрига босадиган” ғамхўр ва одил юртбоши сифатида?


Баҳс майдонининг бу сонида бу саволлар атрофида икки нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари баҳслашди.

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидан бўлган, айни пайтда Россиядаги меҳнат муҳожири 38 ёшли Комрон Юсупов нуқтаи назари бўйича, Ислом Каримов мамлакатни ривожланиш ва тараққиёт йўлига олиб чиққан ва тинчликни сақлаб турган юртбоши сифатида тарихда қолади.

Бироқ яна бир ўзбекистонлик меҳнат муҳожири, 45 ёшли Аслиддин Ҳамроев фикрича, Ислом Каримов диктатураси мамлакатни жар ёқасига олиб келди ва у Ўзбекистоннинг биринчи президенти сифатида тарихда ўзига қўйиладиган яхши номга мушарраф бўлолмайди.

Комрон Юсупов: Каримов бобо, Ўзбекистонда тинчликни сақлаб қолган президент сифатида тарихда қолади. Буни ҳозир ҳам хориж давлатлари раҳбарлари тан олиб турибди. Ўзбекистонда ким меҳнат қилса яхши яшайди...

Аслиддин Ҳамроев: Бу одам тарихда қолади. Лекин яхши инсон сифатида эмас. Чунки мана 20 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, бунинг хулосасини халқнинг ўзи кўриб турибди. Ўзбек халқи бошқа миллатлар олдида ниҳоятда қадрсизланиб бўлди...

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG