Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:05

HRW: Ўзбекистон пахта теримида мажбурий меҳнатни кучайтирди


Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил пахта теримида катталар ва каттароқ ёшдаги болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни кучайтирган. Бу ҳақда Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз ҳисоботида баён қилди.

Гуруҳга кўра, болалар меҳнатидан фойдаланишга оид оммавий чиқишлар ва халқаро босимларга жавобан масъулият катталарга зиммасига ташланган.

Шунингдек, ташкилот ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати йиғим-терим жараёнидаги вазият юзасидан хабар беришга уринган маҳаллий фаоллар ва журналистларга тазйиқ ўтказгани тилга олинган.

Ўзбекистон ҳукумати тўртинчи йилдирки, Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчиларнинг мамлакатга киришларига изн бермай келади. Ўзбекистон пахта экспорт қилувчи 5та йирик давлатнинг бири саналади.

Ўзбекистон пахта секторида болалар меҳнатидан фойдаланилиши боис юздан ортиқ ширкат ушбу мамлакат пахтасини сотиб олишдан воз кечган.
XS
SM
MD
LG