Линклар

Самарқанд ва Флоренция расмийлари дўстлик шартномасини имзолади


Самарқанд шаҳри ҳокими Акбар Шукуров ва Италиянинг Флоренция вилояти губернатори Андреа Бардуччи 26 январ куни дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоладилар.

Газета.уз нашри хабарига кўра, шартномани имзолаш маросими Самарқанд шаҳар ҳокимияти биносида бўлиб ўтган.

Жаноб Шукуров шартнома Самарқанд ва Флоренция ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишига умид билдирган.

Жаноб Бардуччи эса Флоренция ва Самарқанд ўртасидаги алоқа Ғарб ва Шарқнинг идеал алоқаси эканини қайд этган.

Шу кунгача Самарқанд дунёдаги яна 10 шаҳар билан биродарлашган.
XS
SM
MD
LG