Линклар

Япониянинг Кубота ширкати Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан Фарғона вилоятидаги учта насос станциясини таъмирлаш бўйича 34,2 миллион долларлик шартнома имзолади.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, келишувда Кубота ширкати таъмирлаш ишларини икки йил ичида тугатиши назарда тутилган.

Шартнома Осиё тараққиёт банкининг 2009 йил декабр ойида Ўзбекистонга ажратган 100 миллион доллар кредити ҳисобидан амалга ошади.

Умумий қиймати 144 миллион долларни ташкил этган ва 2009-2014 йилларга мўлжалланган лойиҳа Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги суғориш тизимини таъмирлашни ўз ичига олган.

Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган 44 миллион доллар Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилади.
XS
SM
MD
LG