Линклар

Украинада “GM Uzbekistan” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 2 минг 800 дона Матиз енгил автомобили сотилди.

Автомобил савдоси билан шуғулланувчи RST.ua нашри рейтингига кўра, ўтган йил Украинада Матиз энг харидоргир 10 та турдаги кичик автомобил рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. Матиз савдоси қарийб 20 миллион долларга етган.

Харидоргир автомобиллар рўйхатида иккинчи ўринни Hyundai i10, учинчи ўринни Peugeot 107 автомобили эгаллаган.

Ўтган ҳафта Европа бизнеси уюшмаси қошидаги автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси 2012 йилда Россияда Матиз автомобили савдоси 13 фоизга камайиб, 33 минг 198 тани ташкил қилганини билдирди.

“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 2012 йилда Ўзбекистон ички бозорида 123 минг дона автомобил сотган.

Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон GM автомобиллари энг кўп сотилган бозорлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Ҳозир "GM Uzbekistan" қўшма корхонасида Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, Matiz, Spark, Captiva ва Damas автомобиллар ишлаб чиқармоқда.
XS
SM
MD
LG