Линклар

Москвадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик нобуд бўлди


Россия полицияси Москванинг жануби-ғарбий қисмида қурилаётган бинода содир бўлган йирик ёнғинда ўлган ўн кишининг икки нафари Ўзбекистон фуқароси эканини билдирди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, қурбон бўлганлар ва жабрланган етти шахс қурилиш участкаси ишчилари бўлган.

Расмийлар носоз газ ускунасидан фойдаланиш оқибатида ёнғин келиб чиққанини тахмин қилмоқда.

Фожиа 24 қаватли бинонинг ер ости қаватида шанба куни рўй берган.
XS
SM
MD
LG