Линклар

Тошкентда хорижга кетмоқчи бўлганларни алдаган фирибгарлар судланди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ўзбекистонликларга Жанубий Кореядан иш таклиф қилган фирибгарлар гуруҳи аъзоларини беш ярим йилдан етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда 12news.uz янгиликлар агентлиги Тошкент шаҳар судидаги манбасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Айтилишича, судланганлар 15 кишини алдаб, уларнинг ҳар биридан 6 минг АҚШ долларидан пул ундиришга муваффақ бўлган.

«Тўдабоши Гулхумор Воҳидова пора эвазига уларни Жанубий Кореяга ишга боришини тезлаштириб беришга ваъда қилган. Суд қарори билан Гулхумор Воҳидова ва Баёт Остонов етти йилга, Ғани Самадов ва Рауф Алиев олти ярим йилга, Бекнур Илёсов эса беш ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди», - дейди агентлик манбаси.
XS
SM
MD
LG