Линклар

Керри Марказий Осиёдаги хавф-хатардан баҳс этди


Сенатор Жон Керри.

Сенатор Жон Керри.

АҚШ Президенти Барак Обама томонидан Давлат котиби лавозимига номзод этиб кўрсатилган сенатор Жон Керри Қўшма Штатлар Марказий Осиёда қалтис хавф-хатарларга дуч келаётганини айтди.


Унга кўра, АҚШ 2014 йилда Афғонистондан коалиция қўшинлари олиб чиқилганидан кейин ҳам бу мамлакатда аксилтеррорчилик амалиётларини ўтказиш учун “потенциал сақлаб қолади”, деб ёзади “Ипак йўли” янгиликлар хизмати.

- Иккинчи вазифа бизни ўша ерга боришимизга сабаб бўлган террорчиларнинг ерлашишига йўл бермаслик учун потенциални сақлаб қолиш бўлиб ҳисобланади. Аксилтеррорчилик миссияси давом эттирилади, - дея билдирди Жон Керри ўтган ҳафта Сенатнинг халқаро алоқалар бўйича қўмитасида қилган чиқишида.

Унинг айтишича, АҚШ президентининг аввалроқ берилган баёнотларига мувофиқ, Қўшма Штатлар ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик сақлаб қолинади, бироқ бунда асосий ролни афғонистонликларнинг ўзи ўйнайди ва америкаликлар асосан уларга ҳарбий таълим бериш билан шуғулланадилар.

- Бутун дунёга яхши маълумки, биз айниқса Яқин Шарқда ҳамда Жанубий ва Марказий Осиёда қатор қалтис хавф-хатарларга дуч келмоқдамиз, - дея билдирди АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Жон Керри.

69 ёшли Керри ўзи ҳам Ветнам уруши фахрийси бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда у АҚШ Сенатида халқаро алоқалар бўйича қўмита раиси лавозимини эгаллаб турибди. 2004 йили АҚШда ўтказилган сайловда у Демократик партиядан мамлакат президентлигига номзод ўлароқ қатнашганди.

Керри АҚШ Сенатига қаторасига 28 йил сайланган ва бу вақт оралиғида 90 мартача хорижга сафар қилган.

Ўтган йил охирида АҚШнинг амалдаги Давлат котиби Ҳиллари Клинтон тез орада истеъфога чиқажагини билдирганди. Шундан сўнг АҚШ Президенти Барак Обама сенатор Жон Керрини бу лавозимга номзод ўлароқ кўрсатган.
XS
SM
MD
LG