Линклар

logo-print

Сўх ва Шохимардонга гуманитар ёрдамни етказиш масаласи муҳокама қилинмоқда


Ўтган жума Ўзбекистоннинг Сўх ва Шохимардон эксклавлари, Қирғизистоннинг Барак эксклавига гуманитар ёрдам етказилди.

Ўтган жума Ўзбекистоннинг Сўх ва Шохимардон эксклавлари, Қирғизистоннинг Барак эксклавига гуманитар ёрдам етказилди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон Сўх ва Шохимардон эксклавларига инсонпарварлик ёрдамини ўтказиш учун чегараларни очиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Жениш Разақов 24.kg хабар агентлигига маълум қилди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон ушбу аҳоли пунктларига гуманитар ёрдамни ўтказиш тўғрисида расман сўровнома юборган. Ёрдамнинг “биринчи партияси ўтказилди, лекин йўлда машиналар тўпланиб қолмасин учун, қўшимча ёрдам юкларини ўтказиш масаласи ҳал қилинмоқда. Хавфсизликни биз таъминлаймиз”, дея таъкидлади Жениш Разақов.

Икки давлат чегаралари 5-6 январ кунлари Сўх эксклави чегарасида ўзбекистонликлар билан қирғиз чегарачилари ўртасида чиққан можаро боис қарийб уч ҳафта ёпиқ ҳолатда қолди. Ўтган жума куни икки томон ўртасидаги музокаралар натижасида чегаралар очилиб, Ўзбекистоннинг Сўх ва Шохимардон эксклавлари, ҳамда Қирғизистоннинг Ўзбекистон ҳудудидаги Барак қишлоғига гуманитар ёрдам етказилди.
XS
SM
MD
LG