Линклар

ҲРУ: Ўзбекистонда мажбурий меҳнат кўлами ошди


ҲРУ: 2012 йилги пахта мавсумида Ўзбекистон ҳукумати бир миллиондан ортиқ фуқарони оғир шароитда ва тазйиқ остида, пахта теришга мажбур қилди.

ҲРУ: 2012 йилги пахта мавсумида Ўзбекистон ҳукумати бир миллиондан ортиқ фуқарони оғир шароитда ва тазйиқ остида, пахта теришга мажбур қилди.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган йилги пахта мавсумида катталар ва катта ёшдаги болаларни мажбуран ишлатиш кўламини оширди. Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти шанба куни эълон қилган ҳисоботда шундай хулоса берилган.

Ташкилотга кўра, бу халқаро босим туфайли кичик ёшдаги болалар пахта далаларига чиқарилмагани боис, пахта териш мажбуриятини катталарга юклаш ниятида қилинган бўлиши мумкин.

2012 йилги пахта мавсумида Ўзбекистон ҳукумати бир миллиондан ортиқ фуқарони, жумладан, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамшираларни, оғир шароитда ва тазйиқ остида, пахта теришга мажбур қилди, дейилади ҲРУ ҳисоботида.

ҲРУнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов “кичик ёшдаги болалар ўрнига катта ёшдаши болалар ва катталарни далага ҳайдаши Ўзбекистон ҳукуматининг бир миллиондан ортиқ фуқарони ҳар йилги пахта мавсумида мажбурий тарзда далаларда ишлатиши фактини инкор қилмайди”, дея таъкидлади.

ҲРУ ҳисоботида Ўзбекистон расмийлари тўрт йилдан бери халқаро кузатувчиларни мамлакатга киритмаётгани, мажбурий меҳнат муаммоси ҳақида хабар беришга уринган фаоллар ва журналистларни ҳибсга олгани ва уларга тазйиқ ўтказгани қайд этилади.

Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик пахта ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлардан биридир.

Ўзбекистондаги болалар мажбурий меҳнати муаммоси туфайли жаҳоннинг ўнлаб йирик ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.
XS
SM
MD
LG