Линклар

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вице-консули Отто Вестхассел Тошкентда ўтган матбуот анжуманида мана шу ҳақда маълумот берди. Унга кўра, 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб иммиграцион виза олиш учун мурожаат этувчилар сил касаллигини аниқлаш мақсадида текширишдан ўтишлари талаб этилади.

Бошқа бир янгилик иммиграцион виза олиш учун тўланидиган ҳақ билан боғлиқ. Энди унинг миқдори165 АҚШ долларини ташкил этади. Тўлов Грин карта олинганидан кейин электрон тарзда амалга оширилади.

АҚШ элчихонаси расмийларига кўра, Ўзбекистон иммиграцион виза олиш учун мурожаат этувчилар сони бўйича жаҳондаги 6 та мамлакат қаторида туради. Жумладан, ўтган йили студентларга бериладиган виза учун 400та ҳужжат тушган. Ҳар куни элчихонага ноиммиграцион виза олиш учун 100 нафарга яқин киши мурожаат қилади.
XS
SM
MD
LG