Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик қочқинни Тошкентга қайтармаслик илтимос қилинмоқда


Қирғизистон ҳуқуқ ҳимоячилари кенгаши Бишкек расмийларидан ўзбекистонлик қочқин Ҳабибулло Сулаймоновни Тошкентга топширмасликни илтимос қилмоқда.

Бишкеклик ҳуқуқ фаоли Азиза Абдурасулованинг айтишича, Франция, АҚШ, Швециядаги халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ҳам мана шундай илтимос билан Қирғизистон Бош прокуратурасига мурожаат жўнатган.

Ҳабибулло Сулаймонов ўтган йилнинг 7 октябрида Ўзбекистон сўрови билан Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан Бишкекда қўлга олинган. Расмий Тошкент уни Конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбламоқда.

Қирғизистон Бош прокуратураси Сулаймоновни Тошкентга қайтариш ҳақида қарор чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG