Линклар

Олмаотада самолёт ҳалокатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди


SCAT авиаширкатига қарашли Challenger 200 самолёти "Кўкчатов-Олмаота" йўналиши бўйича парвоз қилаётган бўлган.

SCAT авиаширкатига қарашли Challenger 200 самолёти "Кўкчатов-Олмаота" йўналиши бўйича парвоз қилаётган бўлган.

29 январ куни эрталаб Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учради.


Хабарларга кўра, ҳалокат оқибатида самолёт бортидаги барча йўловчи нобуд бўлган.

Newsru.com нашрининг хабар қилишича, воқеа жойида қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳукуматдаги манбага таяниб, КазТаг ахборот агентлигининг хабар беришича, йўловчи самолёт Олмаота шаҳри аэропортга беш километр қолганда ерга қулагани оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

SCAT авиаширкатига қарашли Challenger-200 русумидаги самолёт "Кўкчатов-Олмаота" рейсини амалга ошираётган пайтда ҳалокатга учрагани айтилмоқда.

РИА Новости ахборот агентлигига кўра, ерга қулаган самолёт бортида 16 нафар йўловчи ва беш нафар экапаж аъзолари бўлган.

SCAT авиаширкатининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, йўловчи самолёт ёмон об-ҳаво шароитида иккинчи марта қўшишга ҳаракат қилаётган пайтда ерга қулаган.

29 январ куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев авиаҳалокат пайтида қурбон бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилди.

“Биз SCAT авиаширкатига қарашли самолёт Олмаота вилоятининг Қизилту посёлкасида ҳалокатга учрагани оқибатида одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни қайғу билан қабул қилдик. Ўлганлар оила аъзолари ва яқинларига Қозоғистон халқи ва ўз номимдан таъзия изҳор қиламан, дейилган Қозоғистон президенти таъзиясида.

Назарбоев тегишли давлат идораларига ҳалокат сабабини ўрганиш ва ўлганлар оила аъзоларига керакли ёрдам бериш ҳақида кўрсатма берган.

Лента.ру нашри хабарига кўра, Қозоғистон прокуратураси Олмаота яқинидаги авиаҳалокат бўйича ҚР Жиноят кодексининг 3-қисм, 295-моддаси (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт хавфсизлиги, ҳаракати ва эксплуатацияси қоидаларини бузганлик) бўйича жиноий иш қўзғатган.

2012 йил 25 декбар куни кечқурун Чимкент шаҳри яқинида ҳарбий-транспорт самолёти ерга қулагани оқибатида Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати раҳбарлари, жумладан, беш полковник, тўққиз подполковник, жами 20 зобит ва самолёт экипажининг 7 аъзоси ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG