Линклар

Тошкентда кўпроқ кимга ҳайкал қўйилган?


Тошкентда Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекка ўрнатилган ёдгорлик.

Тошкентда Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекка ўрнатилган ёдгорлик.

Мангуликка даъвогар ёдгорликлар орасида ҳинд, озар, гуржи, рус миллатига мансуб машҳурларга тикланган скулптура намуналари ҳам бор.

Озар давлати собиқ етакчиси Ҳайдар Алиевнинг Мексика пойтахтига ўрнатилган ҳайкали хийла сарсон бўлди.

Аввал-бошданоқ илиқ қаршиланмаган монумент куни кеча пойтахт марказидан кўчирилди. Ҳайкаллар, шуҳрат тимсоли, айни замонда, сиёсий қуролга айланганига кўп бўлди.

Мексика пойтахтидаги можаро баҳона бўлди-ю, Ўзбекистон пойтахтидаги ҳайкалларни бир қур назардан ўтказдик. Тошкентнинг турли нуқталарида шоҳ ва сипоҳ, шоир ва фазогир, мутафаккир ва мусаввир, арбоб ва аҳбоб...ларга ўрнатилган ҳайкалларни кўриш мумкин.

Мангуликка даъвогар ёдгорликлар орасида ҳинд, озар, гуржи, рус миллатига мансуб машҳурларга тикланган скулптура намуналари ҳам бор.

Дарвоқе, қайси жабҳа эгаларига энг кўп ҳайкал қўйилганини фотосуратларни кўриб, ўзингиз аниқларсиз.

XS
SM
MD
LG