Линклар

logo-print
Ўзбекистон қирқ кунлик танаффусдан сўнг Россияга яна газ етказиб бера бошлади.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳаво харорати кескин пасайиб кетгани боиси 2012 йил 16 декабр куни Ўзбекистон Россияга газ жўнатишни тўхтатиб, бор газни ички талабни қондиришга йўналтирган.

Россиянинг Газпром ширкати ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган 2013-2015 йилларга мўлжалланган шартномага мувофиқ Газпром 2013 йилда Ўзбекистондан 7,5 миллиард куб метр газ сотиб олиши кўзда тутилган.

Шартномада Россия ҳар минг куб метр газ учун 253 АҚШ доллари тўлаши белгиланган.

Ўтган йили Россия Ўзбекистондан 8,7 миллиард куб метр газ сотиб олган.
XS
SM
MD
LG