Линклар

Ўзбекистон май охиригача МДҲ эркин савдо ҳудудига қўшилиши мумкин


Ўзбекистон 2013 йил май ойи охиригача МДҲнинг эркин савдо ҳудудига қўшилиши мумкин.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари бўйича Биринчи департаменти директори Михаил Евдокимов 29 январ куни журналистларга маълум қилди.

31 май куни Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Евдокимов МДҲ эркин савдо ҳудудига Ўзбекистоннинг қўшилиши жараёни май ойи охиригача тугаши мумкинлигини айтган.

МДҲнинг эркин савдо ҳудудини яратиш ҳақидаги шартномани Россия, Украина, Беларус, Молдова, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон имзолаган.

Беларус телеграф агентлигига кўра, шартномани имзолаган барча давлатлар жорий йил ўртасигача уни ратификация қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG