Линклар

Номинг ўчсин, Сталин!


Сталин туғилган юртдаги сўнгги ҳайкал 2010 йили ағдарилди.

Сталин туғилган юртдаги сўнгги ҳайкал 2010 йили ағдарилди.

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг қайталаган Сталин қатағонларининг иккинчи тўлқинида антисовет фаолиятда айбланиб, ГУЛАГ қамоқхоналарида жазо ўтаган ëзувчи Шукрулло ўз хонадонида Озодликка видеоинтервю берди.


Сталин лагерларининг собиқ тутқуни¸ ëзувчи ва шоир Шукрулло 92 ëшда.

Сталин ўлимини қамоқхонада хурсандлик билан билан қаршилаган Шукрулло Озодлик билан суҳбатда ота-онаси мол мулкини мусодара қилган¸ тенгдош зиëлиларни қирғин қилган бу мустабиддан тарихда ëмон ном қолганлигини урғулади.

Сталин даврида ëруғ кун кўрмадим

Бу калимани шоир Шукрулло Озодлик билан суҳбатда қайта ва қайта таъкидлади.

Шукрулло Сталин қатағонларини бошидан кечирган адибдир.

Бу йил минглаб ўзбек зиëлиларини қатағон қилган Иосиф Сталин вафот этганига 60 йил тўлади. Собиқ совет коммунистларининг сталинизмдан расман воз кечганига 57 йил бўлди.

Расмий баëнот ва ваъзларида воз кечганлари билан, коммунистлар амалда сталинизмдан воз кечолмадилар ва Сталин лагерларида ўлган-ўлдирилган миллионлаб аристоннинг суяклари устига қурилган Совет давлати охир-оқибат парчаланиб битди.

Бу парчаланиш сталинизмдан батамом қутулишнинг тарихий имконияти эди.

1956 йилда КПСС ХХ қурултойида Сталин шахсига сиғиниш расман қораланган эди.

Бу қурултойдан сўнг Чўлпон ва Фитратлар зиммасидан "аксил-шўъро фаолияти"га доир айбловлар олиб ташланди.

Аммо Ўзбекистон ëзувчилар уюшмаси уларни яна ўз сафига тиклашга журъат эта олмади.

Ëзувчи Набижон Боқий 1989 йилда ўша давр ҳужжатлари билан танишди.

Ғафур Ғулом¸ Комил Яшин¸ Иззат Султонларнинг Сталин ўлимидан кейин ҳам Чўлпон ва Фитратлар "халқ душмани" деган фикрда қолгани Набижон Боқиий танишган КГБ архивида мухрланган эди.

Ўзбеклар 57 йил бурун бу тарихий имкониятдан фойдалана олмагани айтилади.

Шу маънода¸ бугунги ўзбек жамияти тийнатида тоталитаризм¸ репрессия тимсоли сифатида кўриладиган сталинизмнинг улуши қанча?

Нега Сталин туғилган юртда бекор бўлган тақиқ ва чеклашлар Ўзбекистонда ҳануз амалда?

Бу саволларга атоқли адиб Шукрулло Озодлик видеомеҳмони ўлароқ жавоб берди.



Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 1921 йилда Тошкентнинг Олмазор маҳалласида зиёли оилада дунёга келган.

Тошкент Давлат дорилфунунларида таҳсил олди.

Илк шеърий тўплами - "Бахт қонуни" 1939 йилда чоп этилди.

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг бошланиб кетган Сталин қатағонларининг иккинчи тўлқинида шўроларга қарши фаолиятда айбланиб, ГУЛАГ қамоқхоналарига ташланди.

Сталиннинг ўлимидан сўнг оқланган адиб, қатағон йилларида бошдан кечирганларини 1991 йилда чоп этилган "Кафансиз кўмилганлар" романида тасвирлаб беради.

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло 1990 йиллар бошида бир муддат Ўзбекистон президенти ҳузурида ташкил этилган Президент Кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

Шукрулло Карло Готссининг "Бахтиёр гадолар" пьесаси, Шандор Петёфи, Тарас Шевченко, Қайсин Қулиев ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.

Унинг асарлари рус, араб, турк, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз тилларида нашр этилган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). "Дўстлик" (1994) ва "Эл-юрт ҳурмати" (1999) орденлари билан мукофотланган

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG