Линклар

Бугун, 30 январ куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 75 ёшга тўлди.

Илк бор 1989 йилда Ўзбекистон Коммунистик партияси бош котиби сифатида мамлакат бошқарувига келган Ислом Каримов сўнгги 24 йил давомида тахтдан тушгани йўқ.

Унинг президентлиги даврида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тузум аҳволи, расмий матбуот таъкидича ривожланган, халқаро ва мустақил матбуот ҳамда ташкилотлар кузатувича эса оғирлашган.

Айни пайтда мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги аҳволи ҳам оғирлигича қолаётгани эътироф этилади.

Аммо, халқаро ҳамжамиятнинг бундай танқидларига парво қилмай келаётган Ислом Каримовнинг бу лавозимда яна қанча қолиши ҳозирча номаълум.

Ўзбекистонда президентлик сайловининг навбатдагиси 2014 йилда бўлиб ўтиши лозим.
XS
SM
MD
LG