Линклар

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ихтисослашган “Агробанк” Очиқ Акциядорлик Тижорат Банкида конверцион бўлим ташкил этилди. Бу ҳақда Озодликка “Агробанк”нинг марказий бўлими ходими маълум қилди.

1 февралдан бошлаб йўлга қўйиладиган ушбу тизим орқали четга чиқаётган Ўзбекистон фуқароларининг миллий сўмдаги пули давлат курсида АҚШ долларига айлантириб берилади.

- Эндиликда пластик карточкадан фойдаланиб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланган банкимиз мижозлари Visa Card га ўз маблағини АҚШ долларига айлантириб олади дейди, “Агробанк”нинг марказий бўлими ходими.

“Агробанк”нинг конвецион бўлимини ташкил этилиши чет эл сармояларини олиб келаётган тадбиркорларга яна бир имконият сифатида баҳоланмоқда.

Бироқ бу бўлимнинг фаолияти қанчалик мукаммал амалга ошиши, миллий сўмни барчага бирдек АҚШ долларига айлантириш имкони тўлиқ мавжудлиги борасида банк мутахасислари ҳам аниқ маълумот бергани йўқ.
XS
SM
MD
LG