Линклар

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга нақд валютани айирбошлаш тақиқланади


Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга нақд хорижий валюта айирбошлаш тақиқланади.

Ўзбекистон резидентлари валюта алмаштиришни фақат банклар орқали нақд бўлмаган холда амалга оширишлари керак бўлади.

Бу чора мамлакат валютаси қурбини кўтариш йўлида қилинаётгани айтилади. Айни пайтда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси таркибида савдо муассасалари ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта билан олди-сотдига қарши курашадиган махсус бошқарма ташкил этишга қарор қилинган.

Бошқарма зиммасига, шунингдек, олди-сотдида Ўзбек сўмидан бошқа валютадан фойдаланиш Ўзбекистон ҳудудида қонунга зид амал эканини тушунтириш вазифаси ҳам юкланган.

Ўзбекистонда валютанинг "қора бозори" мамлакат ўзининг пул бирлигини муомалага киритган 1994 йилдан буён мавжуд ва бундай бозор мавжудлигидан мамлакатдаги юқори лавозимларни эгаллаб турган амалдорлар манфаатдор эканликлари ҳақидаги мақолалар кўп марта эълон қилинган.

Ҳозир Ўзбекистонда бир АҚШ долларининг расмий курси 1795 сўм. Қора бозорда 1 АҚШ доллари 2820 Ўзбек сўмига баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG