Линклар

logo-print

Футбол: Ёшлар терма жамоаси Туркия ва Португалия жамоалари билан беллашади


Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U20) феврал ойида Туркияда ўтказиладиган йиғинлар доирасида қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Туркиядаги йиғин 12 февралдан 26 февралгача ўтиши кутилмоқда. 14 кун давом этадиган йиғинда мураббий Аҳмаджон Мусаев шогирдлари дастлаб маҳаллий жамоалардан бири билан, сўнгра 20 феврал куни Туркия ёшлар терма жамоаси билан беллашади.

Ўзбекистон футбол федерацияси Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 ва 25 апрел кунлари Порту шаҳрида Португалия ёшлар терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган.

Эслатамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2013 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Мусобақа 21 июнь – 13 июль кунлари Туркияда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG