Линклар

Россия президенти Владимир Путин 30 январ куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан телефон орқали боғланди.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Телефон мулоқотида Путин Каримовни 75 ёшга тўлиши муносабати билан табриклагани ва “мамлакат фойдаси учун ишлашдек масъулиятли фаолиятда бахт, омад, соғлиқ-саломатлик ва муваффақиятлар тилагани” айтилмоқда.

Владимир Путин 30 январ куни Ўзбекистон президентига қўнғироқ қилишдан ташқари, юбилей муносабати билан Ислом Каримовга табрик телеграммасини ҳам жўнатган.

Телефон орқали сўзлашувда Россия президенти ўзбекистонлик ҳамкасбини Москвага расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG