Линклар

Жиззахдаги эркин савдо ҳудуди хитойликлар билан бирга ташкил қилинади


Ўзбекистон Жиззах вилоятида эркин саноат зонасини Хитой билан ҳамкорликда яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда хитой ва ўзбек расмий матбуоти хабар қилмоқда.

Айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати 18 январ куни ўтказган мажлисида маъқуллган 2013 йил учун иқтисодий режаларга эркин саноат зонасини яратиш масаласи киритилган.

Ҳужжатга кўра, Вазирлар маҳкамаси бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимовга мутасадди идоралар ва Жиззах ҳокимияти билан бирга жорий йилда бу борадаги тайёргарлик ишларини якунлаш ҳамда Хитой ҳукумат идоралари билан таъсис ҳужжатларини келишиб олиш вазифаси топширилган.

Эркин саноат ҳудуди хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида яратилаётгани айтилмоқда.


Бу Ўзбекистонда учинчи эркин саноат ҳудудини яратиш тўғрисидаги қарордир.

Ўзбекистон ҳукумати 2008 йилда Навоий вилоятида эркин саноат-иқтисодий ҳудуди ташкил қилиш ва 2012 йилда Тошкент вилоятида "Ангрен" махсус саноат ҳудудини яратиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG