Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Максим Шацких Украина фуқаролигини олди


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Украинанинг “Черноморец” клуби ўйинчиси Максим Шацких Украина фуқаролигини олганини тасдиқлади.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Украинанинг “Черноморец” клуби ўйинчиси Максим Шацких Украина фуқаролигини олганини тасдиқлади. Шунга қарамасдан, ФИФА қоидалари унга Ўзбекистондан бошқа терма жамоа учун ўйнашга рухсат бермайди.



Одессанинг “Черноморец” жамоаси ҳужумчиси Максим Шацких Украина фуқаролигини олганини тасдиқлади ва эндиликда мамлакат чемпионатида легионер ҳисобига кирмайди.

Бу маълумотни Озодликка тасдиқлаган Украина Футбол Федерацияси расмийси Владимир Роговенко Шацких Украина тўп сураётганига 10 йилдан ошганини айтди.

- У “Металлист” клубидаги Дишленкович, Эдмар кабилардек натураллашган украиналикка айланди. Шунингдек, Украина фуқаролигини олган Марко Девични мисол келтириш мумкин. Ахир, Шацких анча йиллардан буён Украинада футбол ўйнаяпти, деди Шацкихнинг футболдаги “пенсия ёшига” етиб ўз келажагини ўйлаётганини таъкидлаган Федерация расмийси Владимир Роговенко.

“Украина футболи” нашрига берган интервьюсида Максим ўзининг фуқароликни олгани сабабларини бундай изоҳлади:

“Паспортни қачон олганимнинг аҳамияти йўқ, деб ҳисоблайман. Энг асосийси, ҳа, мен – украиналик ва энди Премьер-лигада легионер эмасман”.

Украина фуқаролигини олгани ва “Черноморецда” яхши натижаларни кўрсатишни давом этаётганига қарамасдан, Максим Шацких Украина миллий терма жамоаси сафида уйнай олмайди, деди Озодлик билан суҳбатда Украина Футбол федерациясининг ўйинчилар мақоми ва трансферлари қўмитаси раҳбари Денис Лутюк.

- У ҳатто Украина фуқаролигини олиб ҳам терма жамоага уйнай олмайди, чунки ФИФА қоидалари бунга рухсат бермайди. ФИФАнинг Низомида бу масала юзасидан қатъий тартиблар мавжудки, бирор мамлакат миллий терма жамоаси учун тўп сурган ўйинчи бошқа мамлакат байроғи остида чиқа олмайди,- дея тушунтириш берди қўмита вакили Денис Лутюк.

Шацкихдан ташқари Украина фуқаролигини бир қатор бошфқа мамлакат футболчилари олгани ва олаётгани айтилмоқда.

Максим Шацких 1978 йилда Тошкентда туғилган. У “Пахтакор”нинг болалар спорт мактаби намояндаси. Россия ва Қозоғистонда қатор футбол жамоаларида уйнаган, 1999 йилдан бошлаб 10 йил давомида Киевнинг “Динамо”, 2010-2012 йилларда – Украина пойтахтининг “Арсенал” жамоасида тўп сурган.

Украина премьер-лигасида Максим Шацких 298 уйинда иштирок этиб, 118 та тўп киритган. Максим олти карра Украина чемпиони, беш карра – Украина Кубоги соҳиби. Осиёнинг энг зўр ўйинчилари қаторидан бир неча бор жой олган.

Ўзбекистон терма жамоаси учун 61та ўйинда иштирок этиб, 34та тўп киритган.

2013 йилнинг 14 январида Одессанинг “Черноморец” футбол жамоаси билан 2,5 йилга шартнома имзолади.
XS
SM
MD
LG