Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:12

Дэвид Кэмерон кутилмаганда Ливияга борди


Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон.
Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон.
Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон эълон қилинмаган ташриф билан Ливияга борди. Кэмерон ўз мамлакати Ливия полицияси ва армиясига ёрдам кўрсатажагини ваъда қилди.

Пойтахт Триполида пайшанба куни қилган чиқишида Кэмерон минтақада хавфсизлик масаласи хавотирларга сабаб бўлиб турган бир пайтда Британия Ливияга хавфсизлик кучларни тайёргарликдан ўтказиши ва маслаҳат билан ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

Кэмероннинг Ливияга сафари Бритяни Ташқи ишлар вазирлиги Триполидаги элчихонага ҳужум қилиниши таҳдиди ҳақида огоҳлантирганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди.

Чоршанба куни Британия раҳбари қўшни Жазоирга сафар қилиб, икки томонлама хавфсизлик келишувини имзолади.

Жазоирда икки ҳафта аввал исломий жанггарилар томонидан газни қайта ишлаш заводининг гаровга олиниши оқибатида олти нафар британиялик ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG