Линклар

logo-print
Ўзбектелеком ҳиссадорлик ширкати 2013 йил 30 январдан бошлаб провайдерларга 1 Мбит/с Интернет нархини (ташқи канал) 409,44 АҚШ долларига туширди.

12news.uz сайтига кўра, 2012 йилда Ўзбекистонда Инернет нархи етти марта камайтирилган. Ўтган йилнинг январ ойида 1 Мбит/с канал нархи 500 долларни ташкил этган бўлса, ноябр ойида 422 долларгача камайган эди.

Расмий маълумотларга кўра, 2012 йилда ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилар сони 11 фоизга ўзиб, 9,8 миллионга етган.
XS
SM
MD
LG