Линклар

“Қишлоғимиз бузилармиш, шу гап ростми?”

Бу савол билан “Эркин микрофон”га Ўзбекистон – Тожикистон чегарасига туташ қишлоқда яшовчи 42 яшар уй бекаси Муборак Насруллаева мурожаат қилди.

- Россиядан телефон қилаяпман. Сариоëси туманиданман. Исмим Муборак Насруллаева. Биз ҳозир Тожикистон чегарасининг тагига жойлашганмиз. Бизни кўчиради деган миш-миш гаплар кўпда. Уй-жойнинг пулини берадими йўқми деган гап кўпаяяпти.

Озодлик: Сизларнинг қишлоқ чегарадан неча километр ичкарида?

- ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



Ўзбекистон – Тожикистон чегарасига туташ қишлоқда яшовчи 42 яшар уй бекаси Муборак Насруллаевага унинг қишлоғи бузиладими-йўқми – билиб беришга ваъда бердигу, лекин бунинг уддасидан чиқамизми-йўқми –айтиш мушкул.

Ҳатто қилаётган яхши ишлари тўғрисида ҳам маълумот бермайдиган ўзбекистонлик мулозимларнинг чегарага оид масалаларда информация беришига умид қилиш ҳам қийин.

Лекин тингловчимиз саволига билвосита жавоб бўлиши мумкин бўлган ва ўз вақтида Озодликда янграган маълумотлар мавжуд.

Масалан, 2009 йилнинг 25 сентябрида исми сир сақланишини сўраган бир тингловчимиз Қувасой шаҳрининг Қирғизистон билан чегарадош Полмон қишлоғида аҳоли уйлари бузилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Унинг айтишича, 25 сентябргача 18 та уй бузилган ва аҳоли қишлоқнинг қуйи қисмига кўчирилаётган эди, бузилган уйлар ўрнида эса хандақлар қазилган.

Худди шундай воқеалар Фарғона ва Андижон вилоятларининг Қирғизистон билан чегарадош бошқа бир неча ҳудудларида ҳам кузатилгани тўғрисида Озодлик радиоси хабар берган.

“Халқнинг дами ичида, меники ҳам...”

Ҳокимият тепасида салкам чорак аср давомида қолиб келаётган Ислом Каримов куни кеча 75 га кирди. Бу сана ўзбекистонликларни тарихда “Каримов даври”, деган ном билан қоладиган даврнинг ижобий ва салбий жиҳатлари тўғрисида ўйлаб кўришга ундаган кўринади.

Ҳар ҳолда “Эркин микрофон” билан боғланган тингловчиларимизнинг бир нечаси шу мавзуда фикр билдирмоқчи бўлди.

Улардан бири айтган гапни эса, сарлавҳага чиқардик.

Мана унинг деганлари:

- Каримов мана 24 йилдан бери президентлик қилган бўлса, Ўзбекистонда менимча ҳеч қанақа ўзгариш бўлмади. Олдига қараб юриш бўлмади, аксинча орқага қараб юриш бўлди. 8 миллиондан ошиқ аҳолиси Ўзбекистондан чиқиб кетган. Кейин мусулмонларга нима бермайди ҳеч.

Озодлик: Исмингиз нима сизни?

- Келинг, исмим ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG