Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:52

Туркиядаги АҚШ элчихонасига “террор ҳужуми” уюштирилди


Анқарадаги АҚШ элчихонаси олдида ҳужум уюштирган худкуш ўзи ва бино қўриқчисини ўлдирди. Туркия ва АҚШ ҳодисани “террор ҳужуми” дея қоралади. Худукуш ҳужумида бир неча одам яраланди.



АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд жума кунги портлаш элчихона биносига кираверишдаги текширув пунктида рўй берганини маълум қилди.


1 феврал кунги портлашга муносабат билдирган Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон “террорчи унсурлар”га қарши глобал миқёсда курашишга чақирди.

АҚШнинг Туркиядаги элчиси Францис Ричардон журналистларга ҳужум оқибатида қўриқчи ҳалок бўлганидан элчихона ходимлари қайғуга ботганини айтди.

- Ҳозир элчихонада ҳаммамиз ҳамкасбимиз ҳалок бўлганидан қайғудамиз. Биз унинг жасоратини, Туркия ва Туркия-Америка дўстлиги йўлидаги хизматни унутмаймиз, деди АҚШнинг Туркиядаги элчиси.

Туркиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳужум оқибатида элчихона биносининг ташқи деворига зарар етган.

Гувоҳларга кўра, воқеа жойига тез ёрдам машиналари ва ўт ўчирувчи машиналар тезда етиб келган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Сўнгги йилларда Туркияда курд партизанлари, сўлчи фаоллар ва исломий жанггарилар томонидан ҳужумлар амалга оширилган.

2007 йилда Анқарада тўққиз киши ҳалок бўлган портлаш учун сўлчилар айбланган эди.

Туркиядаги АҚШ элчихонаси олдида портлаш рўй берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00
XS
SM
MD
LG