Линклар

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси сайти хакерлар ҳужумига учради


Арманистонлик хакерлар Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси сайтини бузиб, сайтга Ўзбекистон гўё Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олгани ҳақидаги маълумотни жойлаштириб қўйганлар.

Бу ҳақда Арманистон оммавий ахборот воситалари хабар қилади.

Ҳозир Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси сайти ишламаяпти.

Расмий Тошкент доим Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги қўллаб келган ва ҳеч қачон Тоғли Қорабоғнинг ажралиб чиқиши тарафдори бўлмаган.

Арман-озарбайжон тўқнашуви 1988 йили ўша пайтда Озарбайжон ССР таркибида бўлган Тоғли Қорабоғ мухтор вилоятининг Арманистон ССР ҳудудига ўтказиб бериш талабидан кейин юзага келганди. Кейинроқ Тоғли Қорабоғ ўзининг Озарбайжондан мустақил бўлганини эълон қилган, бироқ Боку бу мустақилликни тан олмай келади.
XS
SM
MD
LG