Линклар

logo-print
Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати Тошкент вилоятида олтин қазиб чиқарадиган “Самарчук” янги кон қурилиши ишларини бошлади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, қиймати 74 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган лойиҳа "Қизилолма" кони базасида “Самарчук” ер ости кони қуришни назарда тутади.

Йилига 200 минг тонна маъдан қазиб чиқариш қувватига эга бўлган янги кон қурилиши 2015 йилгача тугатилиши режаланган.

Янги конни ишга тушириш учун Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ўз ҳисобидан 35 миллион доллар, Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси 14,2 миллион доллар ва Ўзбекистон банклари 24,8 миллион доллар кредит ажратади.
XS
SM
MD
LG