Линклар

logo-print

Камолжон Турғунов: “Павлов уйи ҳимоячиларидан ёлғиз мен қолдим”

  • Садриддин Ашур

Сталинграддаги Павлов уйининг ҳимоячиси наманганлик Камол ота Турғунов

Сталинграддаги Павлов уйининг ҳимоячиси наманганлик Камол ота Турғунов

Сталинград қамалида қолган Гитлернинг ишонган фелдмаршалларидан бири Паулюс армияси 1943 йилнинг 2 феврал куни Қизил Армия қўшинларига таслим бўлган эди.

Сталинград жангида юзлаб ўзбекистонлик аскарлар ҳам қатнашган.

Иккинчи жаҳон урушида Сталинграддаги Павлов номли уйни мудофаа қилишда қатнашган совет аскарларининг номи тарихга кирган.

Улардан бири, бугун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Бордимқул қишлоғида яшаётган 91 ёшли Камолжон ота Турғунов.

Озодлик 2 феврал куни Камолжон ота билан боғланиб, уни Сталинград жанги ғалабасининг 70 йиллиги билан табриклади.

Камолжон отанинг айтишича, 1943 йилда Сталинграддаги Павлов уйини 24 аскар 58 кун мудофаа қилган.

Камолжон Турғунов ҳимоя қилган Сталинграддаги Павлов уйи

Камолжон Турғунов ҳимоя қилган Сталинграддаги Павлов уйи

Мудофаанинг сўнгги куни 24 аскардан 10 нафари тирик қолган. Камолжон ота урушда пулемётчи бўлиб жанг қилган.

Камолжон ота совет армияси қўшинлари таркибида Берлингача жанг қилиб борган, ғалабадан сўнг уйига қайтган. Унинг 10 нафар фарзанди ва 70дан ортиқ невара-чеваралари бор.

Камолжон ота жуда кўп бор Сталинград жангининг ҳимоячиси сифатида Волгоград шаҳрига таклиф қилинган. У ҳар беш йилда Волгоградга бориб қуролдош дўстлари билан учрашиб қайтган. “Бу сафар ҳам Москвадан таклиф келганди, бироқ соғлиғим яхши эмаслиги учун боролмадим”, дейди Камолжон ота.

У сўнгги бор бундан уч йил олдин Россиянинг Қалмиқистон ўлкасида истиқомат қиладиган қуролдоши Гаря Хохоловни уйига бориб кўриб келганини айтади. Бироқ бир йилдан сўнг энг сўнгги қуролдош дўсти ҳам вафот этганлиги ҳақидаги хабарни олди.

Бугун Сталинграддаги Павлов уйининг ҳимоячиларидан якка ёлғиз ўзбекистонлик Камолжон Турғунов ҳаёт.

Озодлик Камолжон отани Сталинград жанги ғалабасининг 70 йиллиги билан табриклади:




Павлов уйи ўрнига ўрнатилган хотира мажумаси

Павлов уйи ўрнига ўрнатилган хотира мажумаси


Сталинград жангида Гитлер армиясининг 100 минг нафар аскар ва зобитлари асир олинди. Уларнинг орасида 14 генерал ва фелдмаршал Паулюс ҳам бор эди.


Сталинград жангида Қизил армия қўшинларидан 643 минг 842 киши ҳалок бўлди. Совет қўшинлари бу жангда 1426та танк, 12137та тўп ва миномётлар ва 2063та самолёт йўқотди.


Немис армиясидан эса 800 минг одам, 2мингта танк, 10 мингдан ортиқ тўп ва миномётлар ва 3 мингдан ортиқ самолёт йўқ қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG