Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" иккита янги самолётини қабул қилиб олади


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиаширкати яқин кунларда Boeing-767-300-ER русумидаги иккита янги йўловчи самолётни қабул қилиб олади.

Бу ҳақда 2012 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида ширкат расмийлари маълум қилди.

247 йўловчига мўлжалланган Boeing-767-300-ER самолёти тўққиз соатгача бўлган парвоз давомида тўққиз минг километр масофага учиш имкониятига эга.

Миллий авиаширкат маълумотига кўра, ўтган йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га қарашли самолётлар 24 минг 835 та рейсни амалга ошириб 2 миллион 636 минг йўловчи ва 40 минг тонна юкни манзилга етказган.

2013 йил 28 январ куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиаширкати ташкил этилганининг 21 йиллиги нишонланди.
XS
SM
MD
LG