Линклар

Москвадан Таиланднинг Пхукет шаҳрига учиб кетаётган Россиянинг Аэрофлот ширкатига қарашли Airbus А-330 русумидаги самолёт 3 феврал куни Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, учувчиларининг маҳаллий диспечерлардан ерга қўниш учун рухсат сўрашига йўловчилардан бири тўполон қилиб муштлашгани сабаб бўлган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг транспорт бошқармаси матбуот хизматига кўра, 1984 йилда туғилган Россия фуқароси йўловчилар билан муштлашган.

Самолёт аэропортга қўнганидан кейин тўполончи йўловчи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига топширилган. Шундан сўнг самолёт Пхукет томон парвозни давом эттирган.
XS
SM
MD
LG