Линклар

logo-print
Ўзбекистон ва Қозоғистонда бир неча қотиллик ва талончиликни амалга оширган икки ўзбекистонлик бир умрга қамалди.

Бу ҳақда КазТАГ ахборот агентлиги Жанубий Қозоғистон вилоят Ички ишлар департаменти маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда қотиллик, зўрлаш, талончилик ва бошқа жиноятлар билан шуғуллангани учун 27 ёшли ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Унинг шериги бўлган ва бир умрга қамалган бошқа бир ўзбекистонликни эса Тошкентда судлаганлар.

Улар 2011-2012 йилларда Қозоғистон ҳудудида 4 аёлни ўлдиргани, Ўзбекистон ҳудудида эса яна еттита қотилликни амалга оширгани айтилмоқда.

Тергов чоғида аниқланишича, аёлларга такси хизматини таклиф жиноятчилар уларни кимсасиз жойга олиб бориб, зўрлаганлар ва бўғиб ўлдирганлар, кейин эса қурбонларнинг тақинчоқлари ва бошқа қимматбаҳо буюмларини олиб кетганлар. Бу буюмларни эса кейинчалик улар бозорда пуллаганлар.

Ашёвий далиллар билан қўлган тушган бу одамлар судда ўз жиноятларни тўла бўйинларига олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG