Линклар

Кундалик истеъмол моллари импортига чеклов қўйилади


Ўзбекистон бозоридаги кундалик истеъмол молларининг 90 фоизига яқини импорт товардан иборат экани тахмин қилинади.

Ўзбекистон бозоридаги кундалик истеъмол молларининг 90 фоизига яқини импорт товардан иборат экани тахмин қилинади.

Ўзбекистон кундалик истеъмол моллари импортига чеклов қўймоқчи. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 29 январ куни имзолган “Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларнинг мамлакатга ноқонуний олиб қирилишига қарши курашни кучайтиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг ижроси давлат божхона ва солиқ қўмиталарига топширилди.

Uzmetronom нашрининг хабар қилишича, мазкур идораларга мамлакатга олиб кирилаётган кундалик истеъмол моллари рўйхатини қайта кўриб чиқиш вазифаси юкланган. Жумладан, шахсий гигиена ашёларидан тортиб, қурилиш материаллари ва маиший техникагача бўлган товарлар импортини жиддий тарзда қисқартириш ҳақида гап кетмоқда, дейилади хабарда.

Президент қарорига кўра, ноқонуний тарзда мамлакатга олиб кирилган товарлар бозорда пайдо бўлган тақдирда, божхона мулозимларига нисбатан жиддий чоралар кўрилиши назарда тутилган.

Бозорда импорт товарлари ўрнини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товараларнинг эгаллаши айтилмоқда. Бироқ кузатувчилар мазкур қарор мамлакатда кундалик истеъмол моллари дифицитига олиб келиб, нарх-навонинг ошишига туртки бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Ўзбекистон бозоридаги кундалик истеъмол молларининг 90 фоизига яқини импорт товардан иборат экани тахмин қилинади.

1 февралдан Ўзбекистон ҳукумати жисмоний шахсларга чет эл валютасини фақат пул ўтказиш йўли билан сотишни кўзда тутувчи тартибни жорий қилди. Бу чеклов оқибатида мамлакат “қора бозори”да чет эл валютаси нархи кўтарилди.
XS
SM
MD
LG